1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
9 сентября, 15:30 316 0

Сурхондарёда электровоз юк автомобилига урилди

Тўқнашув натижасида юк машинаси темир йўл кесишмасида ағдарилиб кетди.
Сурхондарёда электровоз юк автомобилига урилди
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 9 сентябрь куни соат тахминан 09:20 ларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Азларсой” МФЙ ҳудудидан ўтган темир йўл кесишмасида А.Й. бошқарувидаги 2302 рақамли электровоз ҳамда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги HOWO юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳодиса жойига туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, воқеа тафсилотларини ўрганган ва ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.


Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей