1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
9 сентября, 12:10 148 0

Келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар учун ётоқхоналар қурилади

Ўнта олийгоҳ нуфузли халқаро рейтингларга киритилади. Президент олий таълим тизимидаги бир қатор вазифалар ҳақида гапирди.
Келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар учун ётоқхоналар қурилади
Фото: Масс-медиа фонди
Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимларидаги вазифалар ҳақида гапирди.

Президентнинг таъкидича, мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади.

Шунингдек, мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, 2026 йилга қадар амалда жорий этилади.

Бундан ташқари олий таълим бўйича қўйидаги вазифаларни белгилади.

—  ОТМга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади. 2026 йилга қадар камида 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтингларга киритилади;

Талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилади;

—  ОТМда рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади;

—  Докторантурага қабул давлат буюртмаси ҳамда манфаатдор ташкилотлар маблағлари ҳисобидан тўлов-шартнома асосида жорий этилади;

— Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ҳар икки йилда ўтказиладиган умумреспублика спорт ўйинлари – Миллий олимпиада тизими жорий этилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей