1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
9 сентября, 11:21 270 0

“2030 йилгача аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад $4 мингдан ошади” — Шавкат Мирзиёев

Президент халқаро магистрал интернет тезлиги 5 баробарга, туманлараро тармоқлар тезлиги 8 баробарга оширилишини айтди.
“2030 йилгача аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад $4 мингдан ошади” — Шавкат Мирзиёев
Фото: Президент матбуот котиби
Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев истиқболдаги асосий мақсадларни баён этишича, келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баробар ошириш вазифаси режалаштирилган.

“2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг доллардан ошириб, даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига киришга пухта замин яратган бўламиз. 

Албатта, бу осон вазифа эмас. Бунга эришиш учун, аввало, иқтисодиётда илм ва инновацияларга асосланган ривожланиш ҳисобидан янги технологиялар ва қўшилган қиймат занжирларини кўпайтириш орқали меҳнат самарадорлигида туб ўзгаришлар қилишимиз шарт”,
- дейди президент.

Шунингдек, келгуси беш йилда халқаро магистрал интернет тезлиги 5 баробарга, туманлараро тармоқлар тезлиги 8 баробарга оширилади.

Ҳар бир хонадон ва ижтимоий муассаса мақбул нархда юқори тезликдаги интернетга уланади, магистраль автомобиль йўллари 100 фоиз мобиль алоқа ва интернет билан қамраб олинади.

Таъкидланишича, табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга ошириш орқали кимё саноатида $2 миллиардлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Рақамли иқтисодиётнинг ҳажми камида 2,5 баробарга оширилиб, $4 миллиардга етказилади. Табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга ошириш орқали кимё саноатида $2 миллиардлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Рақамли иқтисодиётнинг ҳажми камида 2,5 баробарга оширилиб, $4 миллиардга етказилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей