1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
9 сентября, 10:14 308 0

ЙПХ ходимини сўкиб, ҳақоратлаган аёл жазоланди — видео

Маст ҳолатда ҳам автомобилни бошқармоқчи бўлиб, ЙПХ ходимига қаршилик қилган аёлга суд ҳукми ўқилди.
ЙПХ ходимини сўкиб, ҳақоратлаган аёл жазоланди — видео
Фото: видеодан кадр
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 30 август куни соат 02:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ЙПХ ходими Э.Худойберганов кўринишидан мастлик аломати сезилган, хатти-ҳаракатлари шубҳали бўлган аёл киши Matiz’ни бошқармоқчи бўлганлигига эътибор қаратиб, у билан мулоқот қилган.

Мулоқот давомида ходим Д.Т.ни маст ҳолатда деб, гумонлаган ва автомобилни бошқаришига йўл қўймаган.

Шундан сўнг, Д.Т. турли сўзлар билан ходимни ҳақорат қилган. Ходим эса оила аъзоси ёки таниши келиб, олиб кетмагунча автомобилни бошқаришига йўл қўймаслигини маълум қилган. Фуқаро фарзандини чақиргандан сўнг, ходим ўз хизматини давом эттирган.

Д.Т. жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлиги, ЙПХ ходимини турли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги бўйича тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига юборган. 

Суд ҳолатни ўрганиб, чиқарган ҳукмига кўра, Д.Т.га нисбатан МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 183-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей