1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
9 сентября, 09:00 597 0

Ўрта Чирчиқ туманидаги эркакнинг ўлимига сабаб вакцина эмас — ССВ

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида аёл ўзининг фарзанди эмланишдан сўнг вафот этганини айтиб, мурожаат билан чиққанди.
Ўрта Чирчиқ туманидаги эркакнинг ўлимига сабаб вакцина эмас — ССВ
Фото: UzNews.uz
Аввалроқ, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл ўзининг фарзанди тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб, вафот этганини айтгани ҳамда бу вазиятни ССВ назоратга олгани ҳақида хабар берган эдик.

ССВ Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ўлим ҳолати юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан тайинланган суд-тиббий экспертиза натижалари эълон қилинди. 

38 ёшли марҳум С.Қ. шу йилнинг 10 августида “Туябўғиз” оилавий шифокорлик пунктида шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмагач, вакцинатор ҳамшира томонидан эмланган.

Вакцина олгандан кейин 20 дақиқа давомида оилавий шифокор кузатувида бўлган ва акс таъсирлар кузатилмагач, уйига рухсат берилган. Шунингдек, экспертизада марҳум С.Қ.нинг танасида жароҳат излари аниқланмаган.  

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, С.Қ.нинг эмланганидан 3 кун ўтиб юз берган ўлими эмлаш билан боғлиқ эмаслиги аниқланди. 

Шу билан бирга, кимёвий моддалар билан заҳарланиш клиник белгилари ҳам кузатилмаган.

Суд-тиббий эспертизанинг якуний хулосасига кўра, марҳум ҳаётлигида ўткир зотилжам, бош мия ва миячанинг менингоэнцефалити, эпимиокардит касалликлари билан оғриган бўлиб, бу хасталиклар унинг ўлими билан тўғридан тўғри боғлиқликка эга экани аниқланди. 

Қайд этилишича, эмлашга энг асосий монеликлардан бири ҳисобланган анафилактик шок ҳолати ва бошқа салбий таъсирлар вакцина қилингандан кейин 30 дақиқа ичидагина рўй бериши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей