1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
9 сентября, 08:53 932 0

Навоийлик сўконғич ўқувчи қизлар узр сўрашди

Ўқувчилар ҳуқуқ дарсида жонли эфир қилиб, изоҳ қолдирганларни беҳаё сўзлар билан сўкишганди. Улар буни ҳазил деб атади. Чора кўриш учун материаллар тегишли комиссияга юборилган.
Навоийлик сўконғич ўқувчи қизлар узр сўрашди
Фото: Навоий вилояти ИИБ
Кеча дарс пайти жонли эфир қилиб, беҳаё сўзларни ишлатган навоийлик қизлар ҳақида хабар бергандик.

Олиб борилган суриштирув давомида улар Навоий шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчи қизлари — 2005 йилда туғилган Ж.А., Т.Ж. ва Р.Ж. эканлиги аниқланди. Ҳолат 8 сентябрь куни ҳуқуқ фани дарсида тасвирга олинган. 

Ҳолат бўйича ушбу мактаб директори, ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек, Навоий шахар ИИБ ХПБ ВЕБ инспектор-психологлари иштирокида муҳокама ташкил қилинди. Қизларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдириб, узр сўрашган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар комиссиясига юборилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей