1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
8 сентября, 17:37 220 0

Учтаси бирда: Президентликка номзод таълим вазирликларини бирлаштирмоқчи

“Адолат” СДП делегатлари Баҳром Абдуҳалимовни президентликка номзод этиб, бир овоздан маъқуллади.
Учтаси бирда: Президентликка номзод  таълим вазирликларини бирлаштирмоқчи
Фото: "Адолат" СДП
Бугун, 8 сентябрь куни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши X қурултойи ўтказилди. Унда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг номзоди бир овоздан маъқулланди.

Баҳром Абдуҳалимов ўз дастурида қуйидаги ислоҳотларни жорий қилишини маълум қилди:

—  “Биз таълим тизимида кечаётган тарқоқликлардан, қарама-қаршиликлардан воз кечиш учун Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларини ягона – Таълим вазирлигига айлантирамиз!”
—  “Биз болаларни мактабгача таълим муассасаларига ҳозиргидек уч ёшидан эмас, икки ёшидан бошлаб, ҳеч қандай навбатларсиз юз фоиз қамраб оламиз”
—  “Биз табиий бойликларни, жумладан табиий газ ва электр энергиясини аввало халққа берилишини, эҳтиёждан ортиғини эса четга сотилишини йўлга қўямиз”.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей