1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
8 сентября, 15:59 297 0

Тошкент вилояти ҳокимлиги Malibu ва Tracker’ни нега сотиб олаётганини изоҳлади

369 млн сўмлик Malibu ва 232 млн сўмлик Tracker ҳоким ўринбосарларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириши кутилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Malibu ва Tracker’ни нега сотиб олаётганини изоҳлади
Фото: Иллюстрация / autostrada.uz
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил II чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан вилоят ҳокимлиги бир дона Malibu ва Tracker хизмат автомобилларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 610 миллион сўм ажратилган. Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши 26 августда қабул қилинган.

“Бугунги кунда Тошкент вилояти ҳокимлиги учун 18 та хизмат автотранспортлари ажратилган. Вилоят нисбатан катта ва унинг салмоқли қисми тоғли ҳудудлардан иборат бўлгани учун мавжуд автотранспорт воситаларининг 5 таси муддатидан олдин техник носоз ҳолга келган. Уларнинг хизматга яроқсизлиги бўйича тегишли тартибда далолатномалар тузилган”, - дейилади расмий изоҳда.

Қайд этилишича, вилоят ҳокими ўринбосарларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, бевосита ҳудудларга чиқиш билан боғлиқ ишларни унумли ташкиллаштириш мақсадида, 369 млн сўмлик 1 дона Malibu ҳамда 232 млн сўмлик 1 дона Tracker харид қилиш бўйича 6 сентябрь куни тегишли шартномалар имзоланган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей