1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
8 сентября, 13:59 256 0

“Ўзбекнефтгаз”да ишлаётган ёш мутахассислар нуфузли хориж ОТМларига ўқишга кирди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Буюк Британия, Германия ва АҚШдаги олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кирган ёшларнинг контракт пулини тўлаб беради.
“Ўзбекнефтгаз”да ишлаётган ёш мутахассислар нуфузли хориж ОТМларига ўқишга кирди
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
Жорий ўқув йилида “Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар Лондоннинг Қиролича Мария ва Брунел университетлари ҳамда ХАЛТ Халқаро бизнес мактабига, Германиянинг Саарланд университети, АҚШнинг Флорида штати университетларининг магистратурасига қабул қилинди. 

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев хорижий давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олиш имконига эга бўлган бир гуруҳ ёш ходимлар билан учрашди ва уларни келажакда етук мутахассис кадрлар бўлиб, нефть ва газ соҳасига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларига ишонч билдирди.

Бошқарув раиси топшириғи билан акциядорлик жамияти томонидан ушбу ёшларнинг контракт пуллари тўлаб берилади ва турар жой учун маблағ ажратилади. Шунингдек, ҳар йили ёш кадрлар магистрлик даражасини олиш учун хорижий давлатларга ўқишга юборилади. 

Учрашув чоғида Меҳриддин Абдуллаев ёшларга чет элда Ўзбекистон ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мавқеини янада кўтариш, жамият брендини дунёга танитиш каби масъулиятлари ҳам борлигини эслатиб қўйди.

Шунингдек, ёшларга мақсадларига эришишлари учун ўз устида тинимсиз ишлашларини маслаҳат берди. 

Ёшлар эса ўзларига яратиб берилган имкониятлар учун Бошқарув раисига миннатдорчиликларини билдиришди. Берилган имкониятдан тўғри фойдаланишиб, компания ривожи учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва энг асосийси билдирилган ишончни оқлашларига ваъда беришди. 

Учрашув якунида Меҳриддин Абдуллаев томонидан ёшларга эсталик совғалар топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей