1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
8 сентября, 13:15 158 0

Тошкент вилоятида COVID-19’га қарши дориларни $10 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У қарийб 4 минг дона дори воситаларини ноқонуний пулламоқчи бўлган.
Тошкент вилоятида COVID-19’га қарши дориларни $10 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: Бош прокуратура департаменти
Бош прокуратура департаментининг маълумот беришича, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида С.О. хорижда ишлаб чиқарилган 2 000 дона Merogen (meropenem for injection) ва 1 798 дона “Моксифлоксацин 0,4” номли дори воситаларини харидорга жами $10 мингга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей