1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
8 сентября, 12:06 303 0

Депутатлар букмекерлик фаолиятини тартибга солишга киришди

Соҳани лицензиялаш ва рухсат бериш тартибига қўйиладиган талаблар, чекловлар бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилди.
Депутатлар букмекерлик фаолиятини тартибга солишга киришди
Фото: UzNews.uz
Қонунчилик палатасида ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди.  

Қайд этилишича, ушбу масала Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан чуқур ўрганиб чиқилган.

Ўрганиш давомида букмекерлик фаолиятини амалга ошириш механизмлари, хусусан, бундай фаолиятни ўтказишга қўйиладиган талаблар, лицензиялаш тартиби, пул тикиш фаолиятини амалга оширишни чеклаш қонун билан тартибга солинмаганлиги аниқланди.

Депутатлар ушбу фаолиятни амалга ошириш механизмларини, шу жумладан лицензиялаш ва рухсат бериш тартибига қўйиладиган талабларни, шунингдек букмекерлик фаолиятига қўйиладиган чекловлар бўйича тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш таклифини илгари сурди. Бунинг натижасида букмекерлик соҳасидаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга эришиш кўзда тутилмоқда.

Мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу масала бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонида жорий йил 1 январдан букмекерлик идоралари фаолияти қонуний бўлиши белгиланганди. Аммо букмекерлик ва тотализатор фаолиятини амалга ошириш учун бирон-бир хўжалик юритувчи субъектларга лицензия берилмаганлиги маълум қилинганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей