1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
8 сентября, 09:15 222 0

Тадбиркорларга қатор солиқ имтиёзлари берилмоқда

Солиқчилар келаси йилдан аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлламайди. Тадбиркорларнинг айрим ҳисоботлари солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорларга қатор солиқ имтиёзлари берилмоқда
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Президент фармони билан 2022 йил 1 январдан бошлаб камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.

2022 йил январь – июль ойларида эксперимент тариқасида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳисобда турган солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва шакллантириб берилади.

Тажриба асосида солиқ органлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини – Кадастр агентлиги органлари маълумотлари асосида, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни – электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса техникаси маълумотлари ҳамда солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқаради ва солиқ ҳисоботини шакллантиради.

Бундан ташқари, солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи солиқ тўловчилар учун белгиланган тегишли солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан камида 10 кун олдин солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 январгача солиқ тўловчиларга ҚҚС, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун зарур бўлган солиқ солиш объекти ёки солиқ солиш билан боғлиқ бошқа объектларни электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш имкониятларини яратилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей