1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Пресс-релизы
8 сентября, 09:05 212 0

Айрим экспортчи корхоналар $5 миллионгача кредит олишлари мумкин бўлади

Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга доир президент фармони имзоланди. Мазкур корхоналарга бир қатор енгилликлар берилади.
Айрим экспортчи корхоналар $5 миллионгача кредит олишлари мумкин бўлади
Фото: Иллюстрация
“Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармони имзоланди.

Унга кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан йиллик экспорт ҳажми $20 миллиондан ошган корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар $5 миллионгача ҳамда бир йилгача муддатга тақдим қилинади.

Шунингдек, охирги ўн икки ой давомида 1 миллиондан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти яратилади.

Қайд этилишича, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималар қўлланилиши, шунингдек, ушбу фармон кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2021 йил 31 декабрга қадар тўхтатилади.

2021 йил 1 октябрдан юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хомашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинади.

Европа мамлакатларига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизини компенсация қилиш тизимини бир йил муддатга жорий этилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей