1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
7 сентября, 17:55 334 0

Сўнгги ярим йилда Ўзбекистон давлат қарзи қарийб $860 миллионга ошди

Молия вазирлиги ички ва ташқи қарзнинг ошиши сабабини изоҳлади.
Сўнгги ярим йилда Ўзбекистон давлат қарзи қарийб $860 миллионга ошди
Фото: UzNews.uz
Молия вазирлигининнг ҳисобот беришича, давлат қарзи қолдиғи жорий йил бошига нисбатан $858,6 миллионга ёки 3,7 фоизга ошиб, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига $24,2 миллиардни ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38,5 фоизни ташкил этди.

Шундан, давлат ташқи қарзи қолдиғи – $21,8 миллиардни ёки ЯИМга нисбатан 34,7 фоизни; 

Давлат ички қарзи қолдиғи – $2,4 миллиардни ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этди.

Маълумот берилишича, қарз ошишининг сабаби Ўзбекистон номидан ва давлат кафолати остида инвестиция лойиҳаларини ва давлат бюджети дефицитини молиялаштириш учун ташқи ва ички манбалардан жалб қилинган қарз маблағларининг ўзлаштирилиши, қарз мажбуриятлари бўйича асосий қарзнинг сўндирилиши ҳамда давлат қарзи портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланади. 

Натижада, Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи $363,4 миллионга; 

— Давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи $319,1 миллионга; 

— Давлат томонидан кафолатланган ҳамда давлат бюджетидан қайтариладиган ички мажбуриятлар қолдиғи $250,8 миллионга ошди.

Шунингдек, Ўзбекистон номидан 2 240,9 миллиард сўмлик давлат қимматли қоғозларини эмиссия қилиниши ҳамда 3 020,0 миллиард сўм миқдоридаги ДҚҚ сўндирилиши натижасида ДҚҚ бўйича қарздорлик қолдиғи 779,1 миллиард сўмга камайди.

Қайд этилишича, ташқи қарзнинг энг кўпи Осиё тараққиёт банки ($5 млрд), Жаҳон банки ($3,8 млрд) ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигидан ($2,2 млрд) олинган.

Маълумот учун, ўтган йил якунига кўра, давлат ташқи қарзи $5,4 миллиардга ошганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей