1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
7 сентября, 15:35 1140 0

Тошкентда ҳайдовчи аёлнинг устига автомобилни ҳайдади — видео

Аёл машинанинг йўлини тўсиб, автомобилни тепди.
Тошкентда ҳайдовчи аёлнинг устига автомобилни ҳайдади — видео
Фото: видеодан кадр
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 15:00 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани "Зийнат" МФЙ Шокирариқ кўчасида 41 ёшли Spark ҳайдовчиси Ш.Р. ҳамда 28 ёшли Changan юк автомобили ҳайдовчиси Ҳ.М.лар ўртасида ўзаро тортишувли вазият юзага келган.

Шундан сўнг, Changan ҳайдовчиси Ҳ.М. воқеа жойидан кетмоқчи бўлган вақтда Ш.Р. ушбу юк автомобилининг олд қисмига тепган. Ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатда давом этган ва фуқаро Ҳ.М.ни автомобиль билан туртиб ўтган. Натижада, Ш.Р. тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей