1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
7 сентября, 14:58 185 0

Тошкент вилоятида коронавирусга қарши дориларни қарийб $50 мингга пуллаётганлар ушланди

Вилоятнинг 3 туманида уч турдаги дориларни ноқонуний сотаётганлар фош қилинди.
Тошкент вилоятида коронавирусга қарши дориларни қарийб $50 мингга пуллаётганлар ушланди
Фото: Бош прокуратура департаменти
Бош прокуратура департаментнинг хабарига кўра, Бўстонлиқ туманида М.К. ва бошқалар пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида муомалага киритиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, жами 460 қути SARS-COV-2 lgM/lgC номли тиббий буюмларни $30 мингга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Ж.Ш. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 175 қути Remdesivir for Injection 100 mg/Vial номли дори воситаларини жами $7,875 мингга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Тошкент туманида фуқаро А. 8 минг 300 дона “Никозон-С” номли дори воситасини жами 120 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей