1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
7 сентября, 12:15 1069 0

Тошкентда ўз онасини бегона эркакдан рашк қилиб, ўлдирган ўғил қамалди

Қотил жасадни хонадон ертўласига кўмиб, онаси йўқолиб қолганини маълум қилган.
Тошкентда ўз онасини бегона эркакдан рашк қилиб, ўлдирган ўғил қамалди
Фото: видеодан кадр
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 47 ёшли аёл 25 ёшли ўз ўғли томонидан пичоқлаб, ўлдирилди.

Маълум бўлишича, судланувчи жорий йилнинг 16 март куни соат 02:00 да хонадонида ўз онасини бегона эркакдан рашк қилиб, ошхона пичоғини унинг ўнг томон бўйин орқа юзасига санчиб, ўлдирган. 

Сўнгра содир этган жиноятни яшириш мақсадида жасадни ўзи яшаб келган хонадоннинг ертўласига кўмиб кўяди.
Шундан сўнг, қотил 17 март куни маҳалла инспекторига онасини қидириб топишда ёрдам сўраб, мурожаат қилади. Текширувлар натижасида, жасад қотиллик аломатлари бидан топилган.

Қайд этилишича, фарзанди кичиклигида эри билан ажрашган аёл бегона эркаклар билан ўзаро муносабатда бўлиши баъзан уларни уйига олиб келиши ортидан она ва ўғил ўртасида доимий тортишувлар юзага келган.

Жиноятчига нисбатан ЖКнинг 97-модаси 1-қисмига кўра, у айбига тўлиқ иқрор бўлгани, уйланмагани каби ҳолатларни инобатга олиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей