1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
7 сентября, 10:20 409 0

Тошкентда аёлни Россияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган эркак ушланди

У аёлни ўзининг Россиядаги таниши олдига жўнатмоқчи бўлган.
Тошкентда аёлни Россияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган эркак ушланди
Фото: Бош прокуратура департаменти
Гулистон шаҳрида эркак аёлни Россияга фоҳишалик қилиш учун жўнатмоқчи бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаментининг Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Гулистонда С.Ў. Россияга ишлаш учун кетган таниши Ф.Н. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Н.ни Россияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатишга келишган.

С.Ў. Н.га Тошкент-Домодедово йўналиши бўйича авиачипта харид қилиб, Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей