1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
6 сентября, 17:47 808 0

Вакцинадан кейин ножўя таъсирлар, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси ўлим ҳолати вакцина олгандан кейинги 1 соат ичида кузатилишини айтди.
Вакцинадан кейин ножўя таъсирлар, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин
Фото: t.me/vaksinauzb
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева COVID-19 билан боғлиқ саволларга жавоб берди. Мутахассис эмлашдан кейин бир соат ичида ўлим ҳолатлари кузатилиши мумкинлигини айтди.

“Вакцинадан кейин ножўя таъсирлар ёки ўлим ҳолати кузатилиши мумкин, бу ҳақда вакцина ишлаб чиқувчилар томонидан йўриқномада ёзилган. Бироқ вакцинадан сўнг кузатиладиган ўлим ҳолати вакцина олгандан кейинги 1 соат оралиғида кузатилиши мумкин. 

Ўтиб кетувчи ножўя таъсирлар эса, вакцина олгандан кейинги 3 кунлик давомида кузатилиши мумкин, лекин улар кейин ўтиб кетади. Шуни унутмаслик керакки, бундай ҳолатлар инсон организмининг индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб кузатилади. 

Турли ножўя оқибатлар келиб чиқмаслиги учун вакцина олгандан кейинги кунларда ўз саломатлигингизни муҳофаза қилинг”, -
деди Севара Убайдуллаева.

Эслатиб ўтамиз, охирги вақтларда Тошкент вилоятида эмлашдан ўлгани ёки Хоразм ва Наманган вилоятларида вакцина олгандан кейин аҳволи оғирлашгани иддао қилинган қатор видеомурожаатлар тарқалди. ССВ ушбу ҳолатларни назоратига олганини маълум қилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей