1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
6 сентября, 17:26 239 0

“Ўзбекнефтгаз”: 20 та бошқарма ва корхонада халқаро стандартлар жорий этилди

Бу ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, экологик бошқарувни такомиллаштириш мақсадида амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз”: 20 та бошқарма ва корхонада халқаро стандартлар жорий этилди
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва тарқатиш корхоналаридаги бошқариш тизимини такомиллаштириш, ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини тизимли бошқаришда ҳозирги давр талабига мос келишини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2021 йил 8 ойи мобайнида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги жами 20 та бошқарма ва корхоналарда “ISO 4500” (OHSAS 18001) ва “ISO 14001” стандартлари татбиқ этилган.

Жумладан:

• 3 та нефть газ қазиб чиқариш корхоналарида (Шўртан, Водий, Гиссарнефтгаз);
• 1 та нефтни қайта ишлаш заводида (Бухоро);
• 1 та газни қайта ишлаш заводида (Муборак);
• 2 та газ кимё мажмуаларида (Шўртан, Устюрт)
• 9 та нефть база корхоналарида (Чинобод, Тўрақўрғон, Жиззах, Гулистон, Тахиатош, Андижон, Пахта, Бухоро, Фарғона, Термиз);
• 3 та сервис корхоналарида (“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш”, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари”, “Махсусэнергогаз”).

Халқарор стандартларининг татбиқ этилиши таҳлиллари шуни кўрсатдики, ўтган 2020 йил мос даврга нисбатан 5 фоизга, 2017 йилга нисбатан эса 45 фоизга кўпдир. 

Маълумот учун:

• 2017 йилда 11 та;
• 2018 йилда 15 та;
• 2019 йилда 17 та;
• 2020 йилда 19 та бошқарма ва корхоналарда халқаро стандартлар жорий қилинган.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан уларнинг фаолияти халқаро стандартлар асосида доимий юритилиши назорат қилиб борилади.

Ўтган давр давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар мутахассислари учун хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, “ISO 45001” ва “ISO 14001” стандартларининг “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида ZOOM дастури орқали онлайн ва офлайн ўқув семинарлари ташкил этилди. Йил бошидан бери ушбу семинарларда жами 444 та мутахассис ўқитилди.

Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 1998 нафар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги ўқув марказида 100 нафар, биринчи тиббий ёрдам бериш бўйича 14 нафар ва ёнғин хавфсизлиги йўналишлари бўйича 8 нафар ҳамда саноат хавфсизлиги йўналиши бўйича 177 нафар ходимлар ўқитилди.

Бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 144 жуфт “ПШ-1” аппарати, 6 500 жуфт “противогаз” ва 285 жуфт сиқилган ҳаво аппаратлари тарқатилди. Йил бошидан буён 65 695 жуфт ишчиларга қўлқоплар тарқатилди.

Бундан ташқари, ишчи ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича 12 900 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилган. Тиббий кўрик натижасига кўра, 567 нафар ходим даволанишга тавсия этилган ва 114 нафари даволанишга юборилган. Қўпол хатоларга йўл қўйган 88 нафар ходимга ҳайфсан ва 12 нафарига ўртача ойлик иш ҳақидан 30 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда интизомий жазо чоралари кўрилди. 27 нафар ходим рағбатлантирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей