1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 сентября, 16:50 585 0

Тошкент метрополитенида янги поездлар ишга туширилди — фото

Россиянинг “Метровагонмаш” корхонасида ишлаб чиқарилган метро поездлари Чилонзор йўналишида эксплуатация қилинади.
Тошкент метрополитенида янги поездлар ишга туширилди — фото
Фото: "Метровагонмаш"
Бугун, 6 сентябрь куни Тошкент метрополитенида ўтган ҳафтада келтирилган янги метро поездлари эксплуатацияси бошланди.

Янги поездларнинг созлаш ишлари якунлангач, энг кўп йўловчилар оқимига эга бўлган Чилонзор йўналишида учта ҳаракат таркиби ўз ишини бошлади. Қолган яна иккита метро поезди яқин орада ушбу йўналишда ҳаракатланади. 

30 августдан Чилонзор ва Сергели йўналишларида соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани, кечки соат 16:30 – 19:00 орасида оралиқ вақт 4 дақиқани ташкил қилади.  

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг “Метровагонмаш” AЖ томонидан 20 та янги метровагон ишлаб чиқарган бўлиб, улардан 5 та метропоезд шакллантирилди. Жорий йил охиригача, шартномага кўра, ушбу модификасиядаги яна 20 та метровагон Тошкентга олиб келинади.







Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей