1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 сентября, 13:17 347 0

Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш таклиф қилинди

Танқидларга сабаб бўлган лойиҳа бўйича Молия вазирлиги вакили изоҳ берди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш таклиф қилинди
Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимларига қулайлик яратиш мақсадида 999 млн сўмлик ошхона қуриш, 4-сектор биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм маблағ ажратиш ташаббуси ижтимоий тармоқларда кенг танқидларга сабаб бўлди. 

Молия вазирлиги Давлат бюджети департаментининг директори Шерзод Муҳамедов ҳолатга изоҳ берди. 

Унга кўра, “Ташаббусли бюджет” порталида қайсидир ташаббус энг кўп овоз олгани, лойиҳа албатта молиялаштирилишини англатмайди. Ишчи гуруҳлар томонидан ғолиб бўлган лойиҳалар тегишли талабларга тўғри келиши қайта кўриб чиқилади.

Жумладан, Чилонзор туманида ғолиб бўлган юқоридаги 2 та лойиҳа ҳам жамоат манфаатларига хизмат қилмаслиги нуқтаи назаридан рад қилинади ҳамда кейинги ўринларда энг кўп овоз олган лойиҳалар ғолиб деб топилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей