1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 сентября, 09:56 270 0

“Биринчи қўнғироқ”: 600 мингга яқин бола 1-синфда ўқишни бошлади

Ўзбекистон мактабларида “биринчи қўнғироқ” жаранглади. Тадбирлар “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган.
“Биринчи қўнғироқ”: 600 мингга яқин бола 1-синфда ўқишни бошлади
Фото: Халқ таълим вазирлиги
Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистондаги 10 083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Бу йил мактабларнинг 1-синфига 600 мингга яқин бола қабул қилиниб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

Жорий йилда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда мактабларнинг кўзга кўринган битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда давлат идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди. 


“Билимлар куни” мактабларда “Мустақиллик дарс”лари билан бошланиб, унда Ўзбекистон мустақиллиги даврида эришган ютуқлари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берилади.

Маълум сабабларга кўра мактабга бора олмаган болалар учун параллел равишда “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида уйдан таълим олишга имконият яратилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей