1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 сентября, 00:25 588 1

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт қатнови вақтинча чекланади — харита

Паралимпия қатнашчиларини кутиб олиш маросими ўтказилиши сабаб қайси кўчалар вақтинчалик ёпилиши маълум қилинди.
Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт қатнови вақтинча чекланади — харита
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Токио-2020 XVI ёзги Паралимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун, 6 август куни "Тошкент-3" аэропортига соат 18:00 да етиб келиши режалаштирилган. Делегация 18:00 да аэропортдан Миллий паралимпия қўмитаси томон ҳаракатланади. 

Шу сабабли, 2021 йил 6 сентябрь куни соат 18:00 дан соат 23:00 га қадар:


— "Тошкент-3" аэропортидан Қумариқ кўчасига чиқишдан бошлаб Қумариқ кўчаси бўйлаб Бобур кўчаси кесишмасигача;

— Қумариқ ва Бобур кўчалари кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасигача;

— Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасигача;

— Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ҳамда Афросиёб кўчалари бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасигача;

— Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасигача;

— Шароф Рашидов ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасигача;

— Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасигача;

— Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Бешёғоч кўчалари кесишмасигача;

— Ислом Каримов ва Бешёғоч кўчалари кесишмасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб ушбу кўчада жойлашган Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси биносигача бўлган йўл транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Комментарии
  • Tilovov Normamat
    Tilovov Normamat 6 сентября, 10:19

    Ассалому алайкум, Матннинг биринчи хатбошидаги текстда 6 август эмас 6 сентябрь бўлиши керак эмасми? "Токио-2020 XVI ёзги Паралимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун, 6 август куни "Тошкент-3" аэропортига соат 18:00 да етиб келиши режалаштирилган."

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей