1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
4 сентября, 13:52 1188 0

Мактабларда ўқиш анъанавий шаклда бошланади

Вазирлик қайси ҳолатларда ўқиш онлайнга ўтказилишини маълум қилди.
Мактабларда ўқиш анъанавий шаклда бошланади
Фото: Халқ таълими вазирлиги
6 сентябрдан умумтаълим мактабларида дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин: 

—  Ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар;
—  Ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида COVID аниқланиб, вақтинчалик  карантинга олинган синф ёки мактаблар;
—  Вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин.

Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида бериб борилади.

Аввалроқ, вазирлик 2021-2022 ўқув йили болалар орасида касаллик тарқалиши ҳолатлари кўпайгани сабабли дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар қилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей