1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
4 сентября, 11:46 1411 0

Мактабларда қизларга рўмол ўрашга рухсат берилди

Кўплаб ота-оналарнинг мурожаатлари инобатга олинди ва қизлар дарсларда миллий рўмол ва дўппида бўлишлари мумкин.
Мактабларда қизларга рўмол ўрашга рухсат берилди
Фото: Иллюстрация / islamfund.ru
Бугун халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили олдидан умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

Унда миллий қадриятларни инобатга олган ҳолда, қизларга истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади.

Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги ўқувчи қизларнинг мактабга ҳижобда боришлари мумкинлиги ҳақидаги саволларга муносабат билдириб, халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган мактабларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларининг 8-бандига кўра ўқувчилар белгиланган мактаб формасида келишлари шартлигини эслатганди.

Акс ҳолда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар амалдаги қонун ҳужжатларига асосан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги маълум қилинганди.

 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей