1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
3 сентября, 19:56 535 0

Тошкент халқаро аэропортида янги учиш зали очилди — фото

Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 3 сентябрь куни И. Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида учиб кетиш залининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. UzNews.uz фотомухбири ҳам унда иштирок этди.
Тошкент халқаро аэропортида янги учиш зали очилди — фото
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Янги учиб кетиш залини Uzbekistan Airways компанияси бошлиғи Илҳом Маҳкамов, Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тантанали очиб беришди.

Ушбу лойиҳа Uzbekistan Airports АЖ томонидан президентининг 2021 йил 30 апрелдаги “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва йўловчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилди.

Янги учиб кетиш зали 3000 кв метр бўлиб, унинг фойдаланиладиган майдони йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун барча қулайликка эга. Жумладан, 12 та рўйхатга олиш зонаси, божхона ва чегара назорати ҳамда 6 йўлакли авиация хавфсизлиги назорат пунктлари, шунингдек, телескопик трап, автобусларга чиқиш учун 2 та қўшимча йўлак яратилган.


Бундан ташқари дўконлар, кафелар ҳамда замонавий она ва бола хонаси ташкил этилган. Залнинг 2000 кв метр майдонини тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда тижорат фаолияти учун тақдим этиш режалаштирилмоқда. Янги учиш зали 5 ойлик муддатда қайта таъмирдан чиқарилган.

Қайд этилишича, аэропортдаги халқаро йўналишлар орқали учиб кетиш залининг қолган қисмини реконструкция қилиш ишлари октябрда бошланади ва 2022 йилнинг май ойида якунланиши кўзда тутилган.

Яқин истиқболда республика аэропортларида замонавий савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш, банк ва бошқа йўловчиларга хизмат кўрсатиш тармоқларини давлат-хусусий шериклик асосида кенгайтириш ишлари мўлжалланмоқда.

























Фото: UzNews.uz / Юрий Ким
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей