1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Спорт
3 сентября, 19:33 421 0

“Машъал” мураббийига мушт туширган “Металлург” раҳбари футболдан четлатилди — видео

Ҳолат 16-турда ўйин якунида содир бўлганди. ЎФА ўз қарорини маълум қилди.
“Машъал” мураббийига мушт туширган “Металлург” раҳбари футболдан четлатилди — видео
Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида бир қатор футболчи ҳамда расмийларга нисбатан тартиб-интизом чоралари белгиланди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Cоcа-Cола Суперлига 16-тури доирасидаги “Металлург” – “Машъал” учрашувидан кейин “Металлург” жамоаси раҳбари Шавкат Саидов ўзини нопрофессионал тутган ҳолда, агрессивлик билан “Машъал” бош мураббийи Aлександр Хомяковнинг кўкрак қисмига мушт билан зарба берди. 

Ушбу хатти-ҳаракати учун Шавкат Саидовга бир йил муддатга ҳар қандай футбол фаолияти билан шуғулланишдан четлаштириш интизом чораси қўлланилди. 

Шунингдек, клубдан ушбу расмий шахсга 2021 йилги мавсум учун ЎзПФЛ томонидан тақдим қилинган лицензияни 3 кун муддат ичида топшириш талаб этилади. Мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Шунингдек, ушбу ўйиндан сўнг “Металлург” аъзолари стадионда оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариб, ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар айтган. “Металлург” учрашувда тартиб-интизомни таъминламагани, майдон ва унинг атрофида вужудга келган тартибсизликларнинг олди олинмагани учун жазоланади ва клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин "Машъал"нинг 2-1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей