1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
3 сентября, 11:59 1740 0

Жонли эфир пайти бошловчининг тоби қочиб, йиқилиб тушди

Ҳолатга телеканал маъмурияти изоҳ берди.
Жонли эфир пайти бошловчининг тоби қочиб, йиқилиб тушди
Фото: видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Yoshlar телеканали бошловчиси Заҳрохон Қиличеванинг жонли эфир пайтида тоби қочгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича телеканал маъмурияти маълумот берди.  

Ҳақиқатан ҳам, жонли эфир пайтида бошловчи ўзини ёмон ҳис қилган. Натижада, ижодий гуруҳ трансляцияни тўхтатишга мажбур бўлган. Заҳро Қиличевага эса зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг тоби қочишига умумий ҳолсизлик ва бош айланиши сабаб бўлган. Лекин, у буни сездирмасликка ва охирги сониягача касбий бурчини бажаришга уринган. 

"Айни пайтда телеканал бошловчисининг аҳволи қониқарли ва унинг соғлиғи учун жиддий хавф йўқ. Хавотир олиб изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига телеканал номидан миннатдорлик билдирамиз", - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей