1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
3 сентября, 19:00 308 0

Ўзбекистондаги Starchitect биринчи меъморчилик академияси ёш авлодни қўллаб-қувватлаяпти

Ўзбекистондаги биринчи меъморчилик академияси ўз талабаларига меъмор касбини 6 ой ичида ўзлаштиришни таклиф қилади.

Ўзбекистондаги Starchitect биринчи меъморчилик академияси ёш авлодни қўллаб-қувватлаяпти

Starchitect — Ўзбекистондаги биринчи меъморчилик академияси асосчиси Бекзод Муродов келажак авлодни қўллаб-қувватлаш мақсадида, «Биллур» кикбоксинг спорт клубида бўлиб ўтган мусобақа ғолибига 6 ойлик бепул курс ваучерини тақдим этди. Ғолиб 30 000 000 сўмлик ваучер билан академияда бепул таҳсил олиши мумкин.

Starchitect академияси ўз талабаларига меъмор касбини 6 ой ичида эгаллашга кафолат беради. Бунда талабага рус ва ўзбек тилларида «камроқ назария ва кўпроқ амалиёт» деб номланувчи интенсив курс таклиф этилади.

Кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар талабаларга меъморчилик соҳасининг асосларидан бошлаб нозик нуқталаригача ўргатади. Академия жамоаси талабаларнинг қимматбаҳо вақтини тежаб, уларга эҳтиёж катта ва обрўли касб эгаси бўлиб етишишларига ёрдам беради.

Академияда орзуларни ҳақиқатга айлантириш учун барча шароитлар мавжуд. Шинам ўқув маркази, етук мутахассислар, ажойиб муҳит ва сиз билан ҳамфикр ўқувчилар самарали таълим олишда ёрдам беради.

Талабалар курсни тамомлаб, керакли имтиҳонларни топширганларидан сўнг, уларга диплом ва сертификат тақдим этилади. Иқтидорли ўқувчилар эса марказ томонидан иш берувчиларга тўғридан-тўғри таклиф қилинади.

Starchitect: Бунақасини ҳали бўлмаган! Келинг, келажакни бирга қурамиз!

Ўқиш дастури ва нархлар ҳақидаги батафсил маълумотни академиянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан билиб олишингиз мумкин.

Telegram орқали ўз аризангизни қолдиринг ёки қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: +998 97 189 66 69

Telegram: @starchitect_academy
Instagram: @starchitect_academy

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Алоқа 1-тор кўчаси.
Мўлжал: «Bursa» ресторани, «Тинчлик» метро бекати.

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей