1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
2 сентября, 18:08 278 0

Олий дипломатия мактабида халқаро андозадаги бизнес-таълим олиш имкониятни қўлдан чиқарманг

Ўзбекистон ТИВнинг ЖИДУ ҳузуридаги Олий Дипломатия мактабида MBA дастури бўйича энг долзарб ва кўп талаб қилинадиган «Стратегик менежмент ва халқаро бизнес» магистратура йўналишига талабаларни қабул қилиш давом этмоқда.

Олий дипломатия мактабида халқаро андозадаги бизнес-таълим олиш имкониятни қўлдан чиқарманг

Бу курсларда иштирок этиш орқали, бизнес маъмурияти йўналишида илмий даражага эга бўлиш учун истиқболли имкониятдир. Уларда халқаро сиёсатнинг халқаро тадбиркорликдаги ўрни ва таъсирига алоҳида эътибор берилади.

Ҳозирги вақтда, муҳим стратегик қарорлар қабул қилинаётганда, нафақат тижорат манфаатларини, балки дунёдаги сиёсий омиллар ва трендларни ҳам инобатга олиш керак. Шунинг учун, тўғри ва самарали бизнес моделни яратиш учун амалий билимлар билан бир қаторда, ўқув дастурига қуйидаги бир-бирини ўзаро тўлдириб турувчи фанлар ҳам киритилган:

- Сиёсатшунослик
- Халқаро бизнесда бозорга боғлиқ бўлмаган муаммолар
- Корпоратив бошқарувнинг замонавий воқеликлари
- Бошқарувнинг корпоратив технологиялари
- Молиявий ва инвестицион бозорлар
- Маркетинг, брендинг ва бизнес таҳлили
- Рақамли иқтисодиёт
- Ахборот тизимларини ташкил этиш ва бошқариш
- HR-менежмент ва кўплаб бошқа фанлар

Таъкидлаб ўтиш жоиз, тадбиркорлик фаолиятида бизнес сиёсатни ривожлантиришга қаратилган комплекс ёндашув ва модулларда жамланган билимларнинг юқори сифати туфайли, Олий Дипломатия мактабининг MBA дастури Ўзбекистон Республикаси Олий таълим йўналишидаги Давлат таълим стандартларининг олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритилган биринчи расмий йўналиш ҳисобланади.

Ўқув дастури халқаро бозорлар ва бизнес бошқарувининг илғор тадқиқот усулларига асосланиб тузилган. Курсни якунлагач, барча битирувчилар: Миқдорий Усуллар (Quantitative Methods), Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш (Situation & Problem solving), Маълумотларни таҳлил қилиш (Data interpretation), Таҳлилий ёзув (Analytical writing) ва бошқалар каби профессионал воситаларни эркин ўзлаштириб оладилар.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- бакалавр даражаси ёки унга тенглаштирилган даража
- камида 2 йиллик иш тажрибаси
- чет тили ёки инглиз тилини ўзлаштирганлик даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат: IELTS - ҳар бир компонент учун 6 баллдан кам бўлмаган натижа, TOEFL - камида 80 iBT натижа
- халқаро GMAT синовидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат (COVID-19 вируси тарқалишининг олдини олиш учун ўрнатилган чекловлар туфайли, шунингдек, бошқа танлов мезонлари бўйича яхши натижаларга эришилган бўлса, GMAT сертификати 2021-2023 ўқув йилларининг кузги семестрига қабул қилиниш учун мажбурий эмас)

MBA дастурига қабул қилиш жараёни икки босқичдан иборат:

1. Қуйидаги ҳужжатларни odm@uwed.uz электрон почта манзилига юбориш лозим:

- резюме (CV)
- бакалавр дипломининг нусхаси
- тавсиянома (камида 2 та, иш берувчидан ёки олдинги ўқиш жойидан)
- инглиз тилини эгаллаганлик тўғрисидаги халқаро сертификат (IELTS ёки TOEFL), GMAT халқаро тести натижалари (мавжуд бўлса)
- мотивацион иншо

2. Суҳбат: қабул комиссияси ҳужжатларни кўриб чиқиб, номзод билан суҳбат кунини белгилайди.

Ўқиш давомийлиги – икки йил, 2021 йилнинг сентябрь ойидан 2023 йил июль ойигача, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ва якуний лойиҳани ҳимоя қилиш.

2021 ўқув йили учун ўқиш нархи 39 900 000 сўмни ташкил қилади.

Ўқишни тугатгандан сўнг, битирувчилар нуфузли «Бизнес бошқаруви магистри» дипломини қўлга киритадилар.

Ҳужжатлар 25 сентябргача қабул қилинади.

Телефон: (+998) 91 443−45−67
Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 54-уй.

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей