1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
2 сентября, 11:13 383 0

Тошкентда фуқаролар устунларга ўрнатилган байроқларни ечиб олишди — видео

Улар ушбу байроқларни ўзларининг автомашинасига ўрнатиб байрамни нишонламоқчи бўлишган. ИИББ бу учун маъмурий жавобгарлик борлигини эслатди.
Тошкентда фуқаролар устунларга ўрнатилган байроқларни ечиб олишди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
1 сентябр куни пойтахтнинг бир нечта туманларида транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва йўловчилари байрам муносабати билан ҳокимият томонидан ўрнатилган давлат байроқларини ўзбошимчалик билан ечиб олишаётгани акс этган видеолар тарқалди. 

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, байроқлар транспорт воситасига мустаҳкамлаб ўрнатилмаган, транспорт воситасидан ташқарига чиқиб туриши эса автомашинада ҳаракатланиш чоғида ноқулайликлар туғдириб, ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солган. 

Шунингдек ушбу ҳолатлар фуқаролар томонидан давлат рамзлари ва давлат мулки тўғрисидаги қонун талабларини бузилишига олиб келган.

“Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Бу каби ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203-1-моддасига кўра (“Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш”) маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини унутманг.

Ватанпарварлик ўз ватанингиз қонунларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишда намоён этилмаслиги керак. Ватанпарварликни қонунларга риоя этган ҳолда намоён қилинг”,
- дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей