1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
1 сентября, 21:06 1540 0

Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар спортчига оммавий ҳужум қилишди — видео

Безорилик вақтида йигитлар пичоқ, “бита” ва бошқа хавфли буюмлар билан қуролланишган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.
Сурхондарёда бир гуруҳ йигитлар спортчига оммавий ҳужум қилишди — видео
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманида 28 май куни бир неча йигитлар спортчи эканлиги айтилган йигитга ҳужум қилаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода йигитлар қўлларида пичоқ, “бита” ва бошқа буюмлар билан қуролланганини кўриш мумкин.

Бош прокуратура хабарига кўра, видеода кўрсатилган ҳолат бўйича 29 май куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов давомида 7 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари 23 август куни тамомланган. Ҳозирда жиноят иши судга юбориш арафасида турибди.

Аввалроқ, Қашқадарёда 7 нафар шахс спорт устаси Элбек Раҳимовни дўппослаб, ўлдиришганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей