1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
1 сентября, 17:54 575 0

“Толибон” Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклади

Табрик хатида Афғонистон Ислом Амирлиги Ўзбекистонни темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришга чақирган.
“Толибон” Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклади
Фото: t.me/Qoshni_mahalla
Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан ўз раҳбарияти номидан табрик мактуби йўллаган. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов хабар берди.

“Биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз.

Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни тасдиқлаймиз. Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан ўзбек шерикларимизга бу йўналишда барча зарур ёрдам кўрсатилади”,
- дейилади табрик хатида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей