1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
1 сентября, 16:28 776 0

Салбий изоҳлар ёзган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

У автоблогернинг видеочиқишларидаги изоҳларда “терпила”лик қилмасликни, тўхтатганида “акалар”га телефон қилмасликни ёзган. У ўзи қолдирган изоҳларни холис фикрлар деб атаган.
Салбий изоҳлар ёзган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Фото: Видеодан кадр
Автоблогер Бобур Ғаниев Youtube саҳифасида “Комментарияда сўкадиган ГАИ ходимини топдик” номли навбатдаги видеосида “Хавфсиз Тошкент” акцияси доирасида уни тўхтатган сафдор Бунёд Оққоловни таниб, изоҳларда нима сабабдан салбий фикрлар қолдиришини сўради. ЙПХ ходими ўзи қолдирган фикрларини “холис” деб атаган.

ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан сафдор Бунёд Оққоловга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

“Текширув давомида видеода акс этган барча ҳолатларга ҳамда ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей