1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
1 сентября, 13:00 297 0

Magic City боғи Magic Cinema кинотеатрининг очилиши ҳақида эълон қилмоқда

Magic City 2 сентябрь куни Magic Cinema кинотеатрининг очилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабар беради.

Magic City боғи Magic Cinema кинотеатрининг очилиши ҳақида эълон қилмоқда

Magic Cinema - бу кино дунёсидаги янгиликлардан баҳраманд бўлиш мумкин бўлган фақатгина зал эмас, балки садонинг янги шаклига эга қулай муҳитдир.

Ўзбекистондаги биринчи лазерли кинотеатр

Magic City боғи ўзида барча ажойиб нарсаларни тўплаган. Magic Cinema кинотеатри боғнинг ҳайрон қолдирадиган қисмларидан бири. Бу ўзида кинотеатрнинг классик модели ва замонавий техник ёритишни бирлаштирадиган Ўзбекистондаги биринчи лазерли кинотеатр. Барча залларда лазерли проекторлар ўрнатилган. Лазерли ишланмалар рақамли лампа проекторлар авлоди олдида қатор афзалликларга эга:

• аниқ контраст
• кенгайтирилган ранг гаммаси
• барқарор ёруғлик

Кино дунёсига тўлиқ шўнғиш

Суратнинг юқори сифати мавжудлик эффектини яратади. Овоз тизимининг энг охирги технологияси Dolby digital эса тиниқ ва ҳажмли овозни тақдим этади.

Қулай кинотеатр сизнинг шаҳрингизда

Кино кўрсатиш соҳасидаги охирги технологиялар билан жиҳозланган кинотеатр томошабинни бутун кино дунёси бўйлаб ҳайратланарли саёҳатга шўнғитади. Кинотеатрда 430та ўтириш жойлари ҳамда оширилган қулайлик ва индивидуал хизматга эга премиум даражадаги зални ўз ичига оладиган 6та зал мавжуд.

Кинотеатрда болалар учун ҳам кинозал бор. Залдаги ускуналар махсус кичик томошабинлар учун созланган. Шунингдек, болаларни ёрқин креслолар, юмшоқ пуфлар, залга киришда эътиборли ва меҳрибон ходимлар кутмоқда.

Киносеанслар жадвали ҳар куни magiccity.uz сайтида янгилаб борилади.

Magic City оилавий боғи ҳақида батафсил маълумотни боғнинг расмий сайтида билиб олишингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 174. Мўлжал: Бешёғоч.
Instagram: @magiccityuz

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей