1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
31 августа, 17:09 1237 0

“Толибон” Афғонистонда Aлишер Навоий, ўзбек тилини чеклагани айтилди

Ўзбекистон ТИВ бу борада баёнот бериб, айрим “билимсиз таҳлилчилар”нинг иддаоси нотўғри эканлигини маълум қилди.
“Толибон” Афғонистонда Aлишер Навоий, ўзбек тилини чеклагани айтилди
Фото: Анвар Назир / Facebook
Сиёсатшунос Анвар Назир Facebook’даги саҳифасида “Толибон” ҳаракати Афғонистон ҳудудида Aлишер Навоий номи билан боғлиқ ҳар қандай маълумотнома ва рамзларни йўқ қила бошлагани, мактабларда ўзбек тилини ўқишни тақиқлаб қўйгани ҳақида ёзганди.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ушбу ҳолатга муносабат билдирди.   

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг “Толибон” ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги таъкидланди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, “Толибон” вакили ўзбек тили пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлаган. 

Ўзбек тилини ўрганиш ва ривожлантиришга, толиблар расмий вакилининг маълумотига кўра, мамлакат янги раҳбарияти алоҳида эътибор қаратади.

ТИВга кўра баъзи билимсиз “таҳлилчи” ва журналистларнинг шубҳали шов-шувлар ва “қайноқ факт”лар илинжида очиқдан очиқ бузиб кўрсатилган ва ёлғон ахборотларни тарқатаётгани эса афсусланарли ҳолат ҳисобланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей