1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
31 августа, 17:22 315 0

ISHONCH компанияси барчани Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклайди

ISHONCH дўконлари тармоғи Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан барча юртдошларимизни табриклайди.
ISHONCH компанияси барчани Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклайди
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик даври мобайнида мамлакатимиз кўплаб соҳаларда улкан ютуқларга эришган бўлса, ушбу ютуқларнинг самараси ўлароқ халқимизнинг турмуш тарзи юксалиб бормоқда. ISHONCH дўконлари тармоғи ҳам ўзи мавжуд бўлган ҳудуд аҳолиси турмуш тарзини янада юксалтириш ва ривожлантиришни, уларни орзуларини рўёбга чиқаришни мақсад қилган. Ушбу мақсад йўлида ҳозир компания ўз ҳудудий қамровини кенгайтиришни давом эттирмоқда ва ҳозирги кунда Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларида жами 39 та филиалига эга. Йил якунига қадар Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида яна 10 дан ортиқ филиалларини ишга тушириш бўйича жадал ҳаракат қилиб бормоқда. 

ISHONCH – бу нафақат маиший техникани муддатли тўлов асосида сотадиган йирик дўконлар тармоғи, балки ҳозирги кунда дўконда 7000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд. Бугунги кунда ISHONCH  Samsung, Artel, Shivaki, Premier, Thermex, Avalon ва бошқа таниқли брендлар билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари яна кўплаб дунёга машхур брендларнинг сара маҳсулотлари ҳам дўкон расталаридан ўрин олиб, ўз эгаларини топмоқда.

ISHONCH дўконлари тармоғида ҳамма нарса мижозларга қулайлик учун қилинган. Мижозлар ISHONCH’нинг савдо дўконларидаги мижозлар учун яратилган шароитлар туфайли ўзларини эркин ҳис қилишлари мумкин, кафолатли маҳсулотлар, маҳсулотларни бепул етказиб ва ўрнатиб берилиши, агар харид қилинган маҳсулот маъқул келмай қолган тақдирда уни 30 кун ичида қайтариш имконияти мавжуд. 

Компания ҳақида, маҳсулотлар бўйича маълумотлар, уларнинг нархлари, онлайн харид қилиш ёки буюртмаларни мижозлар ижтимоий тармоқлар орқали ҳам беришлари мумкин, бу ахборот технологиялари ривожланган замонавий дунёда жуда ҳам қулай. Мижозлар томонидан келиб тушган таклиф ва шикоятлар компания томонидан уч кун ичида кўриб чиқилади ва тезда ҳал қилинади. Ташкилотда шароит нафақат мижозлар учун, балки ходимлар учун ҳам яратилган: бепул тушлик, форма, бепул машғулотлар ва лавозимнинг ўсиши. Ишга кириш учун сиз онлайн аризани тўлдиришингиз ва суҳбатдан ўтишингиз керак бўлади. Бу йил 700 дан ортиқ киши ISHONCH ходимларининг дўстона жамоасига қўшилди ва бу ёшларни бандлигини таъминлашда мухим аҳамиятга эга. 

Етарли иш тажрибасига эга бўлган мутахассис ходимлар мижозларнинг маҳсулот харид қилишда тўғри танлов қилишларига ёрдам беришади ва мижозлар ўз харидларидан доимо мамнун бўлишади.

ISHONCH’нинг юқори малакали савдо маслаҳатчилари мижозларга харид қилиш жараёнида маҳсулот бўйича керакли маълумот ва маслаҳатларни бериб, тўғри танлов қилишга ёрдам беради. 

ISHONCH дўконлари тармоғига келиб, беихтиёр бефарқ кетиш қийиндир, чунки компания номи хақиқатга мос келади. Ишонч бу – ISHONCH. Бу ишониш учун энг қулай вазиятдир.

Батафсил маълумот учун: +99873 515 22 22

Ижтимоий тармоқлар:


Telegram: t.me/ishonchsavdo
Instagram: @ishonchsavdouz
Facebook: fb.com/ishonchsavdouz
Twitter: twitter.com/ishonchsavdo
YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей