1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
31 августа, 16:31 385 0

Бухорода автомобиллар Ўзбекистон байроғи рангига бўялди

ЙҲХББ байрам муносабати билан Spark ва Lacetti’ларини байроқ тусида бўяган ҳайдовчилар бўйича изоҳ берди.
Бухорода автомобиллар Ўзбекистон байроғи рангига бўялди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон байроғига бўялган Spark ҳайдовчиси жаримага тортилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 31 август куни Бухоро шаҳрида Spark ва Lacetti автомобиллари ҳайдовчилари транспорт воситасининг кузов қисмини Мустақиллик байрами муносабати билан бир неча хил рангларга бўяб шаҳар ҳудудида ҳаракатланган.

“Мазкур ҳайдовчилар ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қоидалар бўйича тушунтиришлар берилган. Ходимлар ҳайдовчиларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб, оқ йўл тилашган. Ҳайдовчилар огоҳлантирилиб, уларга нисбатан ҳеч қандай жарима белгиланмаган”, - дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бошқа фотолардан англашилишича, ҳайдовчи кейинроқ Spark’ини ювдириб ташлаган.

 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей