1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
31 августа, 16:04 858 0

Президент “Янги Тошкент” режасини ошкор қилди

Шунингдек, Тошкент шаҳри яшил ҳудудга айлантирилади.
Президент “Янги Тошкент” режасини ошкор қилди
Фото: president.uz
Бугун, 31 август куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Қибрай туманида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат раҳбари янги бунёдкорлик режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Сизларга анчадан бери ўйлаб юрган бир сирни айтмоқчиман, бугун мавриди келди. Ҳозир кўпчиликда савол туғиляпти – нега бу боғ шаҳардан узоқда? Гап шундаки, биз энди “Янги Тошкент” қурилишларини асосан шу томонда, баҳаво жойларда олиб борамиз. Ҳозирги Тошкент шаҳримизни эса яшил ҳудудга айлантирамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг таъкидича, Тошкент вилоятида янги олий таълим маскани, аэропорт ва 2025 йилда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги спорт мусобақалари учун олимпия шаҳарчаси барпо қилинади.

Қайд этилишича, боғнинг ўзи ҳам 104 гектарни ташкил қилади ва бу ердаги ободончилик ишлари ҳам давом эттирилади.

“Худо хоҳласа, яқин 2-3 ой ичида Тошкент вилоятининг Қибрай, Бўстонлиқ туманларининг баҳаво ҳудудларида бажариладиган ишлар режасини тақдим этамиз. Лекин ҳар бир ғиштни халқимиз билан бамаслаҳат қўямиз”, - дея қўшимча қилди президент Мирзиёев.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей