1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
31 августа, 12:11 238 0

​​​​​​​Президент Шаҳидлар хотираси хиёбонида. Қуръон тиловат қилиниб, элга ош тортилди

Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.
​​​​​​​Президент Шаҳидлар хотираси хиёбонида. Қуръон тиловат қилиниб, элга ош тортилди
Фото: president.uz
Бугун, 31 август куни эрта тонгда президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

У ерда жамоатчилик ватан фидойилари, миллий истиқлол йўлида қурбон бўлган аждодлар хотирасини ёд этиш учун йиғилди. Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.







Мустабид тузум даврида юртимиз озодлиги учун курашган 100 мингдан ортиқ ватандошларимиз қатағонга учраган. Уларнинг қанчаси “халқ душмани” деган туҳмат билан шафқатсиз отиб ташланган. Яна қанчаси сургун қилиниб, азоб-уқубатларга дучор этилган. Оилалари пароканда бўлиб, мол-мулклари тортиб олинган. Бу мудҳиш жиноятдан муштипар момоларимиз, оналаримиз ҳам омон қолмаган. Минглаб аёллар бева, болалар етим қолган.

Бу йил Шаҳидлар хотираси хиёбонида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи биноси реконструкция қилинди.



Давлат раҳбари ушбу музейни кириб кўрди. У ерда яратилган шароитлар, тарихий ҳужжатлар билан танишди.

“Кўриниб турибдики, катта салоҳиятга эга етакчилар, олимлар, адиблар, шифокорлар, ўқитувчилар қатағон қилинган. Улар халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Мустабид тузумга миллат кўзини очадиган, унга ўзлигини танитадиган зиёли инсонлар керак эмас эди. Уларнинг айби - буюк бўлгани”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари тарихни ўрганиш ва ўргатиш вазифалари ҳақида гапирди.

“Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик. Бировга ёқадими-ёқмайдими, ғуруримизми-армонимизми, муваффақиятми ё хиёнатми - ҳаммасини ҳаққоний ёзиш керак. Орадан қарийб юз йил ўтиб адолат қарор топди. Миллий истиқлолимиз учун кураш олиб борган, лекин реабилитация қилинмай қолган 115 нафар бобомизнинг пок номлари оқланди. Ҳали бундайлар қанча? ватанпарвар инсонларнинг шаънини тиклашга қаратилган эзгу ишларни давом эттириш керак, - деди президент.


Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей