1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
30 августа, 18:27 321 0

Ўзбекистон афғон қочоқларини қабул қилмайди — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-афғон чегараси яқин орада очилмаслигини билдирди.
Ўзбекистон афғон қочоқларини қабул қилмайди — ТИВ
Ўзбекистон ТИВ “Толибон” зулмидан қочиб чиқмоқчи бўлган афғонлар учун чегарани очади мазмунида тарқалган хабарлар бўйича ахборот берди.  

Қайд этилишича, хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўзбек-афғон чегараси айни пайтда тўлиқ ёпилган ва “Термиз” чегара ўтказиш пункти орқали кесиб ўтиш амалга оширилмаяпти. 

Яқин истиқболда “Термиз” чегара ўтказиш пунктини очиш кўзда тутилмаяпти. Чегарани ҳар қандай сабаб билан кесиб ўтишга уриниш Ўзбекистон қонунчилиги билан жавобгарликка тортилади.

Маълум қилинишича, охирги 12 кунда Ўзбекистон бир неча давлатга Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилишга фақат ҳаво йўллари орқали амалга оширилишида ҳамкорлик қилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон афғон қочоқларини ўз ҳудудида қабул қилмайди, фақатгина транзитда ёрдам кўрсатиши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей