1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
30 августа, 17:42 233 0

Тошкентда Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институти филиали очилди

Филиалда ўқиш жорий ўқув йилидан бошланади. Бу йил давлат гранти 50 фоизни ташкил қилади.
Тошкентда Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институти филиали очилди
Фото: vgik.info/
Президент қарори билан Тошкент шаҳрида “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди. 

Ҳужжатга кўра, филиалда ўқиш 2021/2022 ўқув йилидан бошланади. Жорий ўқув йилида давлат гранти 50 фоизни ва келгуси ўқув йилидан 30 фоизни ташкил этади.

Таълим жараёни Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб борилади, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади.

Драматургия ва продюсерлик (турлари бўйича) филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади. Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия Федерацияси давлат намунасидаги БДКИ дипломи берилади.

Филиалда давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар 5 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан кинокомпаниялар, телерадиокомпаниялар ёки кино ва телевидение соҳасидаги ташкилотларга тақсимланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей