1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
30 августа, 17:16 588 0

Президент бир қатор орден ва медаллар билан тақдирланганларга мукофотларни топширди

Кўксаройда мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланганларга мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Президент бир қатор орден ва медаллар билан тақдирланганларга мукофотларни топширди
Фото: president.uz
Ўзбекистон президентининг фармонларига мувофиқ, мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўплаб ватандошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланганди.

Бугун, 30 август куни Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди.



Президент Шавкат Мирзиёев йиғилганларни аввало Мустақиллик байрами билан табриклаб, уларга ўзининг юксак эҳтиромини билдирди.

“Бундай тарихий дамларда ҳар бир халқ ўз истиқлолини сарҳисоб қилади. Ўтган 30 йилда мустақил давлатимиз қурилди, ривожланди, жаҳон ҳамжамиятида ўзимизнинг ўрнимизни, йўлимизни топдик. Бугунги кунда ҳамма соҳа ва тармоқлардаги интилишларимиз, ҳар бир маҳаллага, қишлоққа, оилага кириб боришимиз ўз натижасини бераяпти, одамлар рози бўлаяпти, – деди давлат раҳбари.  

Президент “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган илғор фермер, селекционер олим Муҳаммад Аҳмедовни, математик олим, академик Шавкат Аюповни, атоқли адабиётшунос, таржимон ва публицист Иброҳим Ғафуровни, халқ артисти Муножот Йўлчиевани алоҳида табриклади.



Шу кунларда жойларда кўплаб ватандошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини қабул қилиб олмоқда. Давлат раҳбари уларни ҳам Ўзбекистон халқи номидан самимий табриклади.

Шундан сўнг мукофотлар тантанали равишда топширилди.











Бу йил яна бир хайрли ишга қўл урилди. Президент фармонига мувофиқ, мамлакатда маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди. Маросимда бу мукофотлар уларнинг оила аъзоларига топширилди.  

“Кўксингизда ярқираб, ярашиб турган фахрий унвонлар, орден ва медаллар барчангизга муборак бўлсин. Мен ҳаммангизни яхши биламан, сизлар билан фахрланаман. Қадамларимиз баракали, натижали бўлиши учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўзи, инсон учун энг катта бахт – оилавий бахт, яқинларимиз соғ-саломат, юртимиз тинч-осойишта бўлиши. Илоҳим, ҳаммангизга шундай бахт насиб этсин. Ҳар бир оилада хотиржамлик, тўйлар бўлсин”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мукофотланганлар юксак эътибор учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди. Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей