1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
30 августа, 11:11 938 0

Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма аниқланди

Маҳаллий фуқаро кореялик шериги билан бунга қўл урган. Шунингдек, 265,2 млн сўмлик электр энергиясидан яширин тарзда фойдаланган.
Сирдарёда 9,2 млрд сўмлик ноқонуний майнинг-ферма аниқланди
Фото: Сирдарё хабарлари
Сирдарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ховос туманида яшовчи Э.Д.нинг хонадонида фуқаро Х.И.нинг компьютер эҳтиёт қисмларидан (видеокарта, “блок-питания”, хотира картаси, плата) қўлбола усулда ясалган, катта ҳажмдаги крипто-актив қурилмаларидан (майнинг-ферма) лицензиясиз ноқонуний равишда шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизматига таяниб, маҳаллий нашр хабар берди.  

Шунингдек, фуқаро қонунга хилоф равишда 265,2 млн сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Фуқаро Э.Д. ва Х.И.лардан 11 турдан иборат, жами 3529 дона, тахминий қиймати 9,2 млрд сўмлик компьютер қурилмалари ва бошқа турдаги товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.

Ҳолат бўйича олиб борилган дастлабки текширув ва суриштирувда бундай ноқонуний фаолиятни Х.И. Жанубий Корея фуқароси С.Й. билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, амалга оширгани аниқланди.

Айни пайтда божхона органлари томонидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей