1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
30 августа, 09:43 1031 0

Хизмат автомобилидан шахсий манфаати учун фойдалангани айтилган ЙПХ ходими бўйича изоҳ берилди — видео

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими оиласи билан COVID-19’га тест топширган пайтида, ўғли автомобиль маёқчасини ёқиб қўйгани акс этган видео тарқалганди.
Хизмат автомобилидан шахсий манфаати учун фойдалангани айтилган ЙПХ ходими бўйича изоҳ берилди — видео
Фото: Видеодан кадр
Давлат рақам белгиси 01 454 VSD бўлган патруль автомобилининг маёқчасини болакай ёқиб қўйгани, ИИО ходими маёқчаларни ёқиб хизмат фаолиятини олиб бораётгандай, аслида шахсий манфаати йўлида оилавий фойдаланаётгани айтилган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат 26 август куни содир бўлган. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Б. Шомуродов фарзандининг саломатлиги ёмонлашганлиги сабаб, ўзига бириктирилган Lacetti’да уйига бориб, фарзандини шифохонага олиб борган. Шунингдек, бошқа оила аъзолари билан COVID-19 вируси мавжуд ёки йўқлигини текшириш мақсадида тест топширганлиги, ушбу жараёнларда махсус хизмат автомобилидан фойдаланган.

“Ҳозирги пандемия вақтида ходимнинг хатти-ҳаракати мақсадли эканлиги, фарзанд саломатлиги ҳар қандай инсон учун биринчи навбатда зарурлиги инобатга олинди”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей