1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
29 августа, 15:32 1297 0

Хоразмлик аёлнинг аҳволи оғирлашиб қолиши вакцинанинг таъсири эмас –  ССВ

Ўзбек-хитой вакцинасини олганидан кейин аҳволи оғирлашиб, кўзи кўрмай қолгани айтилган аёл ҳақида қўшимча маълумот берилди.
Хоразмлик аёлнинг аҳволи оғирлашиб қолиши вакцинанинг таъсири эмас –  ССВ
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, Хоразмда фуқаро ўзбек-хтиой вакцинасини олганидан кейин аҳволи оғирлашгани айтилаётгани ҳамда ССВ ушбу вазиятни ўз назоратига олгани ҳақида хабар бергандик.

Дастлабки маълумотларга қараганда, видеолавҳада тилга олинган 30 ёшли С.Ё. илгари менингит белгилари билан муолажа олган, гепатит “С” ва иккала кўз миопия енгил даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган.

С.Ё. 2021 йил 27 август куни шифокор кўригидан ўтказилиб, вакцина олишга қарши кўрсатма бўлмаганлиги сабабли коронавирусга қарши эмланган ва вакцина олгандан кейин ҳеч қандай ножўя таъсирлар кузатилмагач, акаси С.О.нинг уйига кетган. 

Шу куни тунги соат 21:17 ларда С.Ё.да умумий ҳолсизлик, қўл-оёқ тортишиши, нафас қисиши каби белгилар кузатилган ва шундан сўнг С.Ё.нинг яқинлари тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Тиббий бригада томонидан С.Ё.ни текшириш учун шифохонага олиб борилиб, белгиланган стандартлар асосида зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва кузатувда бўлиши тушунтирилган. Бироқ, фуқаро шифохонада ётишдан бош тортган.

Қайд этилишича, видеомурожаатда кўзи кўрмай қолганлиги қайд этилган С.Ё. мазкур даволаш муассасаси қабулхонасига тез ёрдам машинасидан мустақил тушиб, шифокор қабулига ўзи юриб кирганлиги ва видеолавҳада айтилган сўзлар ҳақиқатга мос келмаслигини кўрсатади.

Бундан ташқари, бугун С.Ё. яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказилган. Кўрик давомида С.Ё.нинг аҳволи қониқарли, нафас олиши ва юрак уриши меъёридалиги маълум бўлган. Қолаверса, унинг кўз тубида патологик ўзгаришлар аниқланмаган. Айни пайтда С.Ё. ўзини яхши ҳис қилмоқда. 

Тиббий кўрикдан ўтказган бош мутахассисларнинг якуний хулосаларига кўра, фуқаро С.Ё.нинг бир кун аввалги соғлиғидаги ўзгаришлар эмлаш билан боғлиқ эмаслиги ойдинлашган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей