1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
27 августа, 20:21 2272 0

Шифокорни сочидан тортиб, судраган эркак собиқ ИИО ходими бўлиб чиқди

Ҳолат қандай юзага келгани бўйича маълумот берилди.
Шифокорни сочидан тортиб, судраган эркак собиқ ИИО ходими бўлиб чиқди
Фото: видеодан кадр
Аниқланишича, 2021 йилнинг 26 август куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Нурсуҳ қишлоғида истиқомат қилувчи 33 ёшли М.С. туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида тирик, жинси ўғил, 3 200 грамм вазнли, аммо оғир аҳволдаги чақалоқни дунёга келтирган.

Афсуски, унга зарур реанимацион ёрдам кўрсатилишига қарамай, чақалоқ 27 август куни соат 12:20 да “ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги” ташхисидан вафот этган. 

Шифокор-неонатолог Ҳ.Н чақалоқ вафот этганлиги сабабли шу куни соат 12:30 да гўдакнинг бобоси С.С.ни чақириб, унга вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилган.

Бироқ, С.С. муассаса туғруқ бўлимининг врачлар хонасида туғруқ тарихларини ёзиб ўтирган ва туғруқни олиб борган акушер-гинеколог Ю.А.нинг олдига бориб, уни сабабсиз сочидан тортиб, ташқарига судраб олиб чиқиб, жиддий тан жароҳати етказган.

Дастлабки маълумотларга қўра, 1971 йилда туғилган С.С. ўз вақтида ички ишлар органлари тизимида ишлаб, нафақага чиққан. 

Тиббий текширув давомида жабрланган шифокор Ю.А.га мия чайқалиши ташхиси қўйилган. Айни пайтда шифокор туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам маркази жарроҳлик бўлимида даво муолажаларини олмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратга олган мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей