1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Коронавирус
27 августа, 19:37 744 0

Ўзбекистонда коронавируснинг энг кенг тарқалган варианти "дельта" штамми экани маълум бўлди

Республикада аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижалари эълон қилинди.
Ўзбекистонда коронавируснинг энг кенг тарқалган варианти
Фото: http://het.uz
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилди.

Илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, "дельта" штаммининг улуши 82 фоизни ташкил этади, бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ва учинчи ўринларни Alpha (10,3 фоиз) ва 20А (7,7 фоиз) штаммлари эгаллашди.

 "Сўнги ҳафталарда коронавируснинг "дельта" варианти умумий касалланишлар сонининг бешдан тўртидан ошди. “ҳиндча" штамми, деб номланувчи вирус тури “Ухан” ва “Британия” версияларига қараганда кўпинча касалликнинг оғир шаклларига олиб келиши ҳавотирга солади. Бу умуман эпидемиологик манзарани тубдан ўзгартиради.
Афсуски, симптомсиз ҳолатлар камроқ учрамоқда ва инкубация даври қисқариб, соғлиқ учун жиддий оқибатлар хавфини кучайтиради.

Бироқ яхши янгиликлар ҳам бор: тадқиқотларимиз шуни тасдиқлайдики, ҳозирги вакциналар янги штаммларга қарши самарали. Эмланганлар камдан-кам ҳолларда касалликка учраган тақдирларида ҳам, инсон танасида вирус мутация қила олмаслиги сабабли COVID-19’ни енгил ўтказади. Буни 24 август куни олинган ZF-UZ-VAC2001 препарати синовларининг учинчи босқичи натижалари ҳам тасдиқлайди"
, - деди Илғор технологиялар маркази директори Шаҳлохон Турдиқулова.

Республикада аниқланган мутациялар аннотацияси билан коронавируснинг нуклеотидлар кетма-кетлиги GISAID глобал маълумотлар базасида жойлаштирилиб бўлинган.

Эслатиб ўтамиз, "дельта" штамми SARS-CoV-2’нинг бошқа штаммларидан антитаналарга чидамли бўлган бир нечта мутациялар мажмуи билан фарқ қилади. Хусусан, P681R мутациясида геномнинг "ҳиндча" версиясининг бир қисми мавжуд бўлиб, у ҳужайраларга кириб бориши учун жавоб берувчи вирусли конверт оқсилларини кодлайди. Шундай қилиб, бу мутация умумий юқишни камайтиради, унинг оқсилларининг ҳужайра мембранаси билан бирлашиш тезлигини оширади, шунингдек вируснинг ҳужайралар ўртасида тарқалишини тезлаштиради.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей