1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Спорт
27 августа, 15:06 287 0

Расман: Сречко Катанец – Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи

Европалик мутахассис 4 йиллик шартномага имзо қўйди.
Расман: Сречко Катанец – Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи
Фото: ЎФА
Бугун словениялик мутахассис Сречко Катанец Ўзбекистон футбол федерацияси билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномани имзолади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.

Қайл этилишича, миллий жамоа мураббийлар штабида 5 нафар хорижлик мутахассис иш олиб боради. Aлеш Чеҳ ва Владо Радманович ёрдамчи мураббий сифатида Сречко Катанецга кўмаклашади. Мартин Магистер жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлади. Ниҳад Пейкович эса дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, штабдан физиотерапевт Иан Катанец ўрин олган. Бироқ ЎФА Матбуот хизмати янги бош мураббий қанча ишлаб топишига ойдинлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, европалик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида Словения, Македония, БАА ва Ироқ миллий жамоаларини бошқарган. Катанец Словения термасини илк марта Европа (2000) ва Жаҳон чемпионатига (2002) олиб чиққан.

Унинг сўнгги иш жойи – Ироқ термаси бўлди. У 6 ой давомида маош олмагач, Ироқ футбол федерацияси билан шартномани бекор қилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей